• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 марта 2020

Коронавирус оқибатида вафот этган фуқаро Париждан қайтиб келган аёл билан мулоқотда бўлган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 инфекциясидан вафот этган эркак ҳақида маълумот берди.

3587
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 28 март ҳолатига кўра мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 16тага ошиб, 104 нафарни ташкил этмоқда.

Хабар берилишича, COVID-19 натижасида вафот этган 39 ёшли эркак шифокор бўлган. Бемор Ўзбекистонда илк бор COVID-19 ташхиси қўйилган аёл (Париждан келган) билан мулоқотда бўлган. У касаллигини дастлаб билган ва шифокорларга мурожаат этмай, уйида яширинча даволанган.

У 26 март куни Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига тез ёрдам хизмати орқали ётқизилган. 27 март куни эса Вирусология илмий текшириш институтига ўтказилган.

“Бу бемор уйида бўлган пайтда қанча одамлар у билан мулоқот қилган, мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олганлар ўз навбатида яна қанча инсонларга тарқатган“, - дейилади хабарда.

3587
0