• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 17 марта 2020

Тошкентдаги каналдан миллий гвардия ходимларидан яширинишга уринган фуқаронинг жасади топилди

Ҳозирда Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказмоқда.

2565
0
Instagram

Яқинда ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яккасарой туманида ўша ерда яшовчи фуқаро ва ёш йигит ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ҳодиса 14 февраль куни содир бўлган.

Хабар эгасининг сўзларига кўра, орадан бироз вақт ўтгач, ҳодиса жойига миллий гвардия ходимлари етиб боришган. Улар ёш йигитнинг орқасидан қувишган, фуқаро эса қочаман деб каналга сакраган.

“Йигит Бўрижар канали тарафига югуриб кетди (KT.Komba тунги клуби яқинида) ва унга сакради. Шундан сўнг, фуқаро кўздан йўқолди“, - дейилади эълонда.

Орадан 2 ҳафта ўтгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари йигитнинг жасадини каналдан топишган.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2565
0