• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 марта 2020

Бу йил Ўзбекистон ОТМлари қанча талабани ўқишга қабул қилади?

2020/2021 ўқув йилида республика ОТМларида қабул квоталарини ўртача 25 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.

6343
0
UzNews.uz

Президентнинг "2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасига кўра, қабул квоталарини ошириш режалаштирилмоқда.

Хусусан, бакалаврларни тайёрлаш бўйича қуйидаги қабул параметрлари қўлланилади:

• кундузги таълим шаклига - 101 634 нафар;

• сиртқи таълим шаклига - 25 863 нафар;

• кечки таълим шаклига - 4 343 нафар.

Магистратура дастурига 10 643 нафар киши қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Бунда бакалавриатда ўқиш учун бюджет ўринлари 22 732та ва магистратурада ўқиш учун 5 408тани ташкил қилади.

2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари кўрсатилган ОТМ ва институтлар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

6343
0