• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 марта 2020

Ўзгидромет баҳорнинг биринчи ҳафтасида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Об-ҳаво маълумотига кўра, яқин кунларда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши ва пайшанба куни ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

1976
0
Марат Наджибаев/UzNews.uz

Ўзгидрометнинг берган маълумотларига кўра, 2 март куни кундузи ҳарорат +20...+25 даража илиқ бўлади, бу эса меъёрий қийматлардан +9...+11 даражага юқоридир.

Яқин икки кун давомида республика ҳудудига Каспий денгизи жанубий туманларидан ҳаракат қилаётган булутлар ҳисобига ҳарорат бир оз пасаяди. Мамлакатимиз бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат 4 мартда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, кечга бориб эса Самарқанд вилоятида ёмғир ёғиши мумкин.

3-4 мартда республика бўйича шамолнинг тезлиги сониясига +15...+20 метргача кучайиши кутилмоқда. 5 мартда Каспий денгизи шимолий ҳудудидан мамлакатимизга нам ва салқин ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, бу ҳаво ўзи билан ёмғир ва салқинлик олиб келади. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий туманларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ атрофида бўлади.

Иш ҳафтасининг охирида ёғингарчилик бўлиши кутилмаяпти, совуқ ва нам ҳаво оқими таъсирида ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.

1976
0