• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 марта 2020

Ўзбекистон коронавирус сабабли яна учта давлат билан авиақатновларни тўхтатди

ТИВ Ўзбекистоннинг Афғонистон, Эрон ва Италияда бўлиб турган ёки мазкур давлатларга боришни режалаштираётган фуқароларига мурожаат билан чиқди.

1730
0
UzNews.uz

COVID-19 коронавируснинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакат транспорт вазирлиги Афғонистон, Эрон ва Италия авиация идоралари ва компанияларини 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб мазкур давлатлар билан авиақатновларнинг вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида расман хабардор қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон томони коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг барқарорлашиши билан мазкур мамлакатлар авиакомпанияларининг мавжуд слотлари қайта тикланишига кафолат берилишини тасдиқлаган.

“Ўзбекистон фуқароларига Афғонистон, Эрон ва Италиядаги ҳолатнинг яхшиланишига қадар ушбу мамлакатларга боришдан тийилиб туришлари тавсия этилади“, - дейилади хабарда.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ хорижда, жумладан коронавирус билан оғриган беморлар аниқланган давлатлар ҳудудида бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларига зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

1730
0