• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 февраля 2020

Декан ўринбосари $4000 олаётган вақтида қўлга олинди

Самарқанд иқтисодиёт институти декани ўринбосари пул эвазига фуқаронинг ўқишини Қозоғистондан Ўзбекистондаги ОТМга кўчириб бермоқчи бўлган.

2137
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси ҳамда ДХХ ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд иқтисодиёт институти декани ўринбосари ушланди, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Олий таълим муассасаси ходими Қозоғистон олий ўқув юртида ўқиётган талабанинг ўқишини Самарқанд иқтисодиёт институтига кўчириш эвазига пора тариқасида 4000 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд иқтисодиёт институти декани ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2137
0