• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 1 февраля 2020

Коронавируснинг олдини олиш бўйича республика комиссияси ташкил этилди

Президент Фармойиши билан республика комиссияси таркиби тасдиқланиб, унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

3757
0
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Президент Фармойиши билан “Ўзбекистонга коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси“ ташкил этилди, деб хабар берилмоқда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида.

Фармойиш билан республика комиссияси таркиби тасдиқланиб, унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Умумжаҳон, минтақавий ва мамлакат ичидаги эпидемик вазиятни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш, мамлакатда коронавируснинг тарқалиши ва эпидемик вазиятнинг ёмонлашиши тенденцияларини прогноз қилиш республика комиссиясининг вазифаларидан бири ҳисобланади.

Фармойишга кўра, клиник ва эпидемиологик кўрсаткичлари бўйича коронавирус билан касаллангани гумон қилинган, грипп ва бошқа ўткир респиратор касалликларнинг оғир шаклига чалинган беморлар кўрсатилган вирус турига мажбурий тартибда диагностикадан ўтказилади.

Шунингдек, коронавирус бўйича эпидемик осойишталиккача бўлган даврда санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида коронавирус диагностика воситаларининг зарур захиралари яратилади.

3757
0