• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 января 2020

Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди

Беҳзод Ҳамраев Япониянинг сиёсий фанлар миллий институтини тамомлаган.

1912
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Унинг зиммасига пул-кредит сиёсати, монетар операциялар, статистика ва тадқиқотлар йўналишларини назорат қилиш юклатилган.

Шу кунгача у Марказий банкнинг Пул-кредит сиёсати департаменти директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Б.Ҳамраев 1983 йил Бухоро вилоятида туғилган. 2006 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт университети магистратурасини, 2016 йили Япониянинг сиёсий фанлар миллий институтини тамомлаган. Эконометрика ва статистика магистри даражасига эга.

Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида бошлаган. 2008 йилдан буён Марказий банк тизимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

1912
0