Ўзгидромет хабарига кўра, шанба кунига ўтар кечаси Ўзбекистон ҳудуди совуқ антициклон чегараси таъсирида бўлади ва совуқ ҳаво сақланиб туради. Кундузи совуқ ҳаво оқими шарқ томонга чекинади ва ҳарорат +5...+7 даража, айрим жойларда +8...+10 даражагача бўлади.
Республикада кам булутли ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин.
Якшанба куни Туркманистондан нам ҳаво оқими киришни бошлайди. Республика бўйлаб об-ҳавонинг булутли бўлиши кутилмоқда, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, шамол кучайиб секундига 15-20 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-2 даража, кундузи эса +2...+4 даража бўлади.