• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 15 января 2020

Учтепа туманида бешта автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди

Cobalt ҳайдовчиси номаълум сабабларга кўра, светофорнинг қизил белгисида тўхтаб турган автомобиллар билан тўқнашиб кетган.

2810
0
Водители Ташкента

14 январь куни соат 22:50да Учтепа туманининг Лутфий ва Фарҳод кўчалари кесишмасида бешта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дейилади Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарида.

Бошқарма маълумотларига кўра, 37 ёшли Cobalt ҳайдовчиси Т.Т. светофорнинг қизил белгисида тўхтаб турган иккита Matiz, Spark ва Nexia-3 автомобиллари билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатида Cobalt ҳайдовчиси, Matiz ҳайдовчиси ва унинг 26 ёшли йўловчиси Ш.Н., шунингдек, яна бир Matiz йўловчиси 26 ёшли А.Ж. турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.

Cobalt автомобили нима сабабдан светофорнинг қизил белгисида тўхтаб турган автомобиллар билан тўқнашиб кетгани аниқлаштирилмоқда.

2810
0