• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 10 января 2020

Чимёнда вояга етмаган фуқаро қор-чанғи транспортида уч нафар кишини босиб кетди

Ҳозирги вақтда жабрланган фуқароларнинг бири оғир аҳволда.

2248
0
tergov.uz

5 январь куни соат 11:00да 17 ёшли Б.Е. Бўстонлиқ тумани “Чимён” тоғ-чанғи дам олиш оромгоҳида “YAMAHA VK540B” русумли қор-чанғи транспортини бошқариб кетаётганида, қияликдан ҳаво тўлдирилган матрасда тушиб келаётган уч нафар шахсни босиб кетди, дейилади ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабарида.

Оқибатда 22 ёшли М.М., 23 ёшли А.А. ва 20 ёшли А.А.лар турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Хабар берилишича, ҳозирда жабрланганларнинг бири оғир аҳволда.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2248
0