• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 25 декабря 2019

Икки нафар ўзбекистонлик Россияда содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлди

Ёнғин Иркутск вилоятида жойлашган ётоқхона биносида содир бўлган.

2979
0
ren.tv

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси 25 декабрга ўтар кечаси Иркутск вилоятининг Залари аҳоли пунктида содир бўлган ёнғинда икки нафар Ўзбекистон фуқаролари - Х.Н. ва О.С.лар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Ҳодиса жойидан 13 киши эвакуация қилиниб, уларнинг икки нафари касалхонага ётқизилган, тўрт кишига тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар амбулатор даволанишда. Россиянинг тегишли идоралари томонидан ҳодиса юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган бўлиб, Сибир федерал округи ва Иркутск вилояти ваколатли органлари ва тиббиёт муассасаси билан мунтазам алоқада бўлиб турибди.

2979
0