• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 5 декабря 2019

Қурилаётган Ислом цивилизация марказида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғин 150 кв.м. теплоизоляция маҳсулотлари ёниши оқибатида содир бўлган.

3053
0
ФВВ

Бугун, 5 декабрь куни соат 16:38да Олмазор тумани, Зарқайнар 1-тор кўчасида жойлашган ва қурилиш ишлари олиб борилаётган Ислом цивилизация маркази ҳудудида 150 кв.м. теплоизоляция (пенопласт) маҳсулотлари ёнган, деб хабар бермоқда ЁХХнинг матбуот хизмати.

Бино ёнғиндан зарар кўрмаган. Ёнғин жойига шаҳар ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари манзилга соат 16:44да етиб борган ва кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин соат 17:06да ўчирилган.

Ёнғин сабаби бино ёнига жамланган қурилиш материалларининг эҳтиётсизлик билан қўйилиши туфайли пайдо бўлган. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин натижасида ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

3053
0