Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш юзасидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, тадбиркорни қўрқитиб пул талаб қилган фуқаро М.Ю. қўлга олинди, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Фуқаро М.Ю. тадбиркор Д. билан боғлиқ видеоёзувларни тарқатиб рақобатчи тадбиркорлар ўртасида обрўсизлантириш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 60 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.