• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 октября 2019

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари тоғда “террористик гуруҳ”ни қўлга олдилар

Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари мураккаб тоғ шароитларида ўқув машғулотларини ўтказдилар.

2296
0
milliygvardiya.uz

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари билан аҳолини турли вазиятларда террористик ва экстремистик таҳдидлардан ҳимоя қилишда аниқ ва тезкор ҳаракатланиш кўникмаларини юксалтириб бориш мақсадида мураккаб тоғ шароитларида ҳам ўқув машғулотлари ўтказилиши давом этмоқда, деб хабар беради Миллий гвардия матбуот хизмати.

Сурхондарё вилоятидаги Миллий гвардия бўлинмаларидан бирида ҳафта давомида олиб борилаётган ана шундай ўқувлар реал ҳолатга яқинлаштирилганлиги алоҳида аҳамият касб этиб, ҳарбий хизматчиларни руҳан тоблайди, жисмонан ва ақлан камолга етказади.

“Республикамиз бўйлаб турли хил шароитларда доимий равишда ўтказиб келинаётган ўқув-тактик машғулотлар шу мақсадга қаратилган. Бу машғулотлар довюрак ўғлонларнинг жанговар қобилиятини ошириб, амалда ўзларига бўлган ишончи ортишига ва сергак бўлишларига асосий омил бўлиб хизмат қилади”, – дейилади мазкур хабарда.

2296
0