• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 19 октября 2019

Навоийда ҳаракатланиб кетаётган Nexia портлаб кетди, икки киши ҳалок бўлган

Ҳаракатланиш давомида автомобилга ўрнатилган газ баллон портлаб кетган.

2932
0
Telegram

18 октябрь куни соат 06:20да фуқаро С.М. Nexia русумли автомашинани "Навоий-Зарафшон" йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётганида, автомашинага ўрнатилган газ баллон портлаб кетган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

Портлаш оқибатида автомашина ҳайдовчиси 1959 йилда туғилган С.М. ва йўловчи 1987 йилда туғилган Р.М. воқеа жойида вафот этишган.

Яна бир йўловчи 1937 йилда туғилган М.Б. оғир тан жароҳати олиб, Конимех тумани шифохонасининг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

2932
0