• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 августа 2019

Тошкентда Мустақиллик куни муносабати билан қаерларда байрам тадбирлари ўтказилади

Тошкент шаҳар ҳокимияти Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан қаерларда байрам тадбирлари ўтказилиши ҳақида маълумот берди.

2642
0
Тошкент шаҳар ҳокимияти

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг хабар беришича, бугунги кунгача шаҳримиз бўйлаб 400га яқин маданий-маърифий тадбир ўтказилган.

Байрам тадбирлари пойтахтдаги 508та маҳалла гузарлари, боғ ва майдонларда, 35та олий ўқув юртларининг ҳудудида ва 1000дан ортиқ корхона, ташкилот, муассасаларда ўтказилади.

Бундан ташқари, Сайилгоҳ кўчаси, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри, Халқлар дўстлиги санъат саройи, Байналминал маданият маркази биносининг олд майдонида, 11 та туман марказларида ҳамда барча истироҳат боғларида халқ сайилларини ўтказиш режалаштирилмоқда. 

Байрам муносабати билан мушакбозлик томошалари ҳам бўлиб ўтади.

2642
0