• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 21 августа 2019

25 ёшли йигит смартфон талашиб қолиб, ўз укасини пичоқлаб ўлдирди

Тошкент вилоятида ака-укаларнинг ўртасида телефон сабаб содир бўлган жанжал пичоқбозлик билан якунланди.

2711
0
Иллюстрация / UzNews.uz

20 август куни тахминан соат 19:30да Олмалиқда ака-укаларнинг ўртасида ўлимга олиб келган жанжал содир бўлган.

25 ёшли М.А. 18 ёшли укаси А.А. билан уяли телефон аппаратини талашиб қолиб, ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида ошхона пичоғи билан укасининг бўйин соҳасига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган.

А.А. отаси томонидан шифохонага олиб борилаётган вақтда, йўлда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаро М.А. тегишли процессуал тартибда ушланган.

2711
0