• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 20 августа 2019

Самарқандгача “Афросиёб” поездларига қўшимча рейслар киритилмоқда

Мустақиллик байрамини нишонлаш кунларида “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишида қўшимча рейслар амалга оширилади.

2168
0
skyscrapercity.com

“Ўзтемирйўлйўловчи”АЖ маъмурияти, мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишида №764/763-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилганлигини маълум қилади.

Янги ҳаракат жадвалига кўра, 26, 27, 28, 29 август ҳамда 2, 3 сентябрь кунлари мазкур йўналишда поездларнинг қўшимча рейслари амалга оширилади.

Ушбу саналарда поездлар соат 08:30 да Тошкент марказий вокзалидан, соат 17:00 да эса Самарқанд вокзалидан ҳаракатланади.

2168
0