Бу Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.
Табиий газнинг (1 куб/м учун) нархи ҳисоблагич бўлган тақдирда, 380 сўмни (ҳозирда 320 сўм) ташкил қилади. Ҳисоблагич йўқ бўлса, овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун 1 куб/м нархи 660 сўм бўлади (ҳозирда 553 сўм).
Маиший истеъмолчилар учун электр энергиясининг нархи (1 кВт соати учун) 250 сўмдан 295 сўмгача қимматлайди, ишлаб чиқарувчи ва бошқа турдаги истеъмолчилар учун — 450 сўм.
Ҳужжатга кўра, 15 августдан шаҳар йўловчи ташиш транспорти хизматлари тарифлари ҳам қимматлайди.