Алишер Навоий номидаги миллий боғ ҳудудидан ўтувчи каналга 39 ёшли эркак чўкиб кетди. Бу ҳақда ИИББнинг хабарида айтилмоқда.
Ҳодиса 7 июль куни соат 17:30да Чилонзор туманида содир бўлган. Маст ҳолатда бўлган хоразмлик И.К. каналда чўмилмоқчи бўлиб, чўкиб кетган.
Эркакнинг танасини ФВВ ходимлари топишган.