• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 17 июня 2019

Туркияда ўлик ҳолда топилган аёлнинг шахси тасдиқланди

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг жасади гиламга ўраб кетилган ҳолда топилди.

3865
0
Reuters

Жорий йилнинг 30 май куни Туркия пойтахтида гиламга ўралган ҳолда аёл кишининг жасади топилган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўтказилган текширувдан сўнг жасаднинг шахси тасдиқлангани ҳақида хабар берди. У 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси О.Н. (31.12.1992 й.т.) бўлиб чиққан.

Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Истанбул шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.

3865
0