• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 15 июня 2019

Ўзбекистонлик сайёҳлар Анталья провинциясида ЙТҲга учрашди

Ичида Ўзбекистон ва Россия фуқаролари бўлган микроавтобус енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди. Ўзбекистон ТИВ мазкур ҳодиса юзасидан маълумот берди.

6865
0
hurriyet.com

Анталья провинциясида микроавтобус енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди. ЙТҲ эрталаб соат 9:00да содир бўлган. Бу ҳақда Туркиянинг Hurriyet нашри хабар бермоқда.

ЙТҲда 11 киши жароҳатланган, уларнинг 7 нафари Ўзбекистон ва Россия фуқаролари бўлишган. Барча жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон ТИВнинг хабар беришича, мазкур ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси И.Л. енгил жароҳат олган. Тегишли текширувдан сўнг унинг касалхонага ётқизилиши шарт эмаслиги тасдиқланган.

6865
0