• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 18 мая 2019

Дарахтларни кесиб ташлаган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фуқаролар 21 дона дарахтларни кесиб, нобуд қилганликлари натижасида табиатга жами 113,9 млн сўмлик зарар етказди.

22830
0
Иллюстрация

Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Насаф” кўчаси йўл ёқасидаги дарахтларни кесиб ташлаган фуқаролар қўлга олинди, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Фуқаро Д.Б. ва бошқалар 20 дона қарағай ва 1 дона шумтол дарахтларини кесиб, нобуд қилганликлари натижасида табиат ва ўсимлик дунёсига жами 113,9 млн сўмлик зарар етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

22830
0