• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 апреля 2019

Шифохона раҳбари ишга қабул қилиш эвазига пора олаётганида ушланди

Раҳбар 2,5 млн сўм эвазига фуқаро О.Б.ни юқумли касалликлар бўлимига ишга қабул қилишга ваъда берган.

6589
0
UzNews.uz

Бош прокуратура хабарига кўра, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Н.Х. пора олган вақтида ушланган.

Маълум бўлишича, Н.Х. фуқаро О.Б.ни юқумли касалликлар бўлимига кичик тиббий ходим вазифасига ишга қабул қилиш эвазига бирлашма кадрлар бўлими бошлиғи Н.С. орқали 2,5 млн. сўм пулларни пора тариқасида олган.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Н.Х. пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х. ва Н.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

6589
0