• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 19 апреля 2019

2 ой аввал йўқолган ўзбекистонликни Қозоғистондан ўлик ҳолда топишди

Қозоғистонда қишда музлаб қолган ўзбекистонлик йигитнинг мурдасини топишди. Маълум бўлишича, фуқаро Қозоғистоннинг Россия билан чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган.

4422
0
ca-news.org

17 апрель куни Оренбург вилоятининг “Акбулак” қишлоғида маҳаллий аҳоли эркак кишининг мурдасини топишган. Мурданинг ёнида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Сардор Норбаевнинг паспорти топилган. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар берди.

Эркак қишда йўқолиб қолгани аниқланган. 2019 йилнинг 22 февралида эса йўқолган шахснинг аёли Ксения Норбаева Facebook’даги «Объявления Актобе» саҳифасига излашда ёрдам сўраб эълон жойлаштирган.

Аниқланишича, фуқаро Қозоғистон чегарасидан Россия Федерациясига ноқонуний равишда ўтишни режалаштирган. Аммо, фақатгина Оренбург вилоятининг “Акбулак” қишлоғига яқин жойдаги ҳудудгагина етиб борган ва музлаб қолган.

4422
0