• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 апреля 2019

Тошкентда боғча мудираларига нисбатан жиноят иши очилди

Тошкент шаҳридаги учта Мактабгача таълим муассасаси мудираларига нисбатан мансаб сохтакорлиги айби билан жиноят иши қўзғатилди.

3005
0
UzNews.uz

Жиноят иши бўйича ҳозирда Сергели туман Жиноят ишлари бўйича судида суд-тергов жараёни бўлиб ўтмоқда.

Ибрагимова Нигора Аҳмаджоновнага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси 1,2-қисмлари билан иш очилган бўлиб, Нигора Ибрагимова Тумандаги 605-сонли МТМ мудираси бўлган.

Абдуллаева Зроат Маннаповнага нисбатан ҳам худди шу модда тартибида жиноят иши очилган. У эса 292-сонли МТМ мудираси сифатида 2018 йилнинг сўнгги чорагига қадар фаолият юритган.

"UzNews.uz" нинг ишончли манбаси хабарига кўра, судя Баҳодиржон Юсупов раислигида кўрилаётган жиноят ишида учинчи судланувчи шахс Қосимова Олмахон Азимжоновадир.

3005
0