• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 апреля 2019

"Нархоз"га ўқишга киритиш учун 15 минг доллар олган раҳбар ушланди

Корхонада раҳбар бўлиб ишловчи шахс танишини юқори лавозимдаги танишлари орқали ўқишга киртишга ваъда беради.

4568
0
abt.uz

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Яшнобод туман бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, "Агрокимё станцияси Тошкент филиали" МЧЖ директори вазифасини бажарувчи М.Б. фуқаро С.Ў.ни Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали мазкур университетнинг иккинчи мутахассислик йўналиши бўйича ўқишга киритиб қўйиш эвазига 15.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бу ҳақда Бош Прокуратура хабар берди.

4568
0