• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 апреля 2019

Тошкентдаги бозорлар атрофида рейдлар бошланмоқда

Бозорлар атрофида машиналар учун шароит яратмай жаримага тортиш адолатлими?

3730
0
УзА

Тошкент ИИББ ЙҲХБ AutoCon-SC/M тизимлари билан жиҳозланганини ва бу ускуна ёрдамида яқин вақтларда “Чорсу” бозори, шунингдек, бошқа бозорлар ва бекатлар нотўғри қўйилган автомашиналардан “тозаланиш”ини маълум қилди.

Аммо, савол туғилади Тошкентнинг барча бозорларида автомобиллар учун махсус, қулай тўхташ жойлари мавжудми?

Мисол учун, “Чорсу” бозори атрофидаги тўхташ жойларида эрта тонгда ва дам олиш кунлари жой топиш амримаҳол.

Шунингдек, мавжуд “парковка”лар ҳам танг аҳволда. Қулай тўхташ жойи ҳозирча фақатгина “Олой” бозорида мавжуд. Бироқ, нархи қиммат.

Шундай экан, бозор атрофида қолдирилган машиналарни 600 мингдан ортиқ жарима пули билан жазолаш қанчалар адолатли?

Тўғри, бозор атрофида автомобилларни қолдириш барчага ноқулайликлар туғдиради. Лекин, муаммодан чиқиш йўлини қулайлик яратмай, жазолаш йўли билан ҳал қилиш тўғрими?

Ўтган йили “Чорсу буюм бозори” АЖ вакили Халқаро пресс-клуб анжуманида яқин орада бозорда кўп қаватли тўхташ жойи қурилишини маълум қилган эди.

ЎзАнинг ушбу мақоласида кутилган “парковка”дан дарак йўқлиги аммо ҳайдовчиларни катта миқдордаги жарималар кутаётгани айтилган.

3730
0