• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 марта 2019

ДХХ чегарада кўп миқдордаги ондатра терисини тўхтатиб қолди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматининг чегара қўшинлари вакиллари ноқонуний ҳаракат олдини олишди. 

2721
0
ЎзА

Умумий миқдори 90 миллион сўмга тенг “ондатра” терисининг йирик партиясини чегарадан ноқонуний олиб ўтилишига уринишга чек қўйилди.

Жорий йилнинг 10 март куни давлат чегарасидаги “Зангиота-автомобиль йўл” назорат-ўтиш пунктида икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Уларнинг қўлларида иккита чемодан юк бўлган. Қўлга олинганларнинг юклари текширилганда, қонунбузарлар давлат чегарасидан ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган 1505 та прессланган “Ондатра” териси борлиги аниқланган.

ЎзАнинг хабарига кўра, қўлга олинган товар ва шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида чора кўрилди.

2721
0