• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 марта 2019

Тошкент аэропортида фоҳишаликка юборилаётган ва юбораётган аёл ушланди

Дубай шаҳрига 3500 АҚШ доллари ишлаб бериш шарти билан юборилаётган аёл ва "ўртакаш" аёл аэропортда тўхтатиб қолинди

2898
0
ИИВ

Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги халқаро аэропортда Бухоро вилоятида яшовчи 35 ёшли Н.Ш. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига 21 ёшли Н.Ж. исмли аёлни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун юбораётган вақтида қўлга олинди.

Суриштирув давомида Н.Ш. Дубай шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи “Шахноза” исмли аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида Н.Ж.га авиачипта сотиб олганлиги ва Н.Ж. Дубай шаҳрига етиб боргандан сўнг, аввалига 3500 АҚШ доллари ишлаб бериши кераклиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бу ҳақда хабар берди.

2898
0