• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 февраля 2019

Ўзбекистонликлар март ойида 13 кун дам олади

Наврўз байрами муносабати билан қўшиладиган дам олиш кунлари ҳисобига, беш кун ишлайдиган ўзбекистонликлар март ойида 13 кун дам олади.

5426
0
ЎзА

Аввал хабар берганимиздек, қўшимча дам олиш кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, Наврўз байрамида ўзбекистонликлар 4 кун дам олади: 21 март – пайшанба (Наврўз байрами), 22 март – жума (қўшимча дам олиш куни), 23 март – шанба ва 24 март – якшанба календарь бўйича дам олиш кунлари.

Шунингдек, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ҳам дам олиш куни ҳисобланади.

Шу тариқа, дам олиш кунлари ҳисобига беш кун ишлайдиган ўзбекистонликлар март ойида 13 кун, бошқа фуқаролар эса 8 кун дам олади.

5426
0