• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 1 февраля 2019

Тошкентда 13 ёшли қиз ўзининг “ўғирланишини” ташкиллаштирди

13 ёшли мактаб ўқувчиси ота-онасининг эътиборини тортишга қарор қилиб, ўзининг ўғирланишини ташкиллаштирди.

2805
0
UzNews.uz

29 январь куни Миробод тумани ИИО ФМБга 13 ёшли Ойқиз Б.нинг 39 ёшли отаси Умид Г. мурожаат қилган. У қизининг мактаб дарсларидан кейин уйига қайтмаганлигини айтган.

Ўша куннинг ўзида соат 15:00да қизнинг онасининг телефонига қуйидагича хабар келган: “агар қизингни кўришни истасанг, мен айтадиган пулни олиб кел, бўлмаса уни кўрмайсан”, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.

ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув натижасида вояга етмаган қизнинг жойлашган жойи аниқланган. Қизни “Чилонзор” метро бекатига яқин жойдан топишган.

Аниқланишича, қизни ҳеч ким ўғирламаган, хабарни эса ўзи юборган. Қиз ушбу ҳаракатини унга ота-онасининг эътибори етмаётганлиги, пулни эса муҳтожларга бермоқчи бўлгани билан изоҳлаган.

Ҳозирда қиз ва унинг ота-онаси билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.

2805
0