"Ёғингарчилик мавсумида Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида сув тошиши билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, ирригация тармоқларини таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган", – дейилади хабарда.
Пойтахт администрацияси маълумотига кўра, 1-3 февраль кунлари Шайхонтоҳур тумани «Қоратош» ва «Самарқанд дарвоза» кўчалари кесишмаси яқинида («Корзинка» супермаркети олдида) таъмирлаш ишлари олиб борилади.