• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Технологии 24 января 2019

Ўзбекистонда крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тасдиқланди

Адлия вазирлиги томонидан крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди.

5398
0
Иллюстрация

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram каналида хабар берилди.

Низомга кўра, крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан амалга оширилади.

Крипто-биржа — крипто-активларни айирбошлаш, сотиб олиш ва сотиш учун электрон майдонча тақдим этадиган ташкилотдир.

Крипто-актив — қийматга эга ва эгаси бўлган блокчейндаги қайдлар мажмуаси, блокчейн эса — барча маълумотлар кетма-кет қайд қилинадиган ва блоклар бўйича жойлаштириладиган тақсимланган маълумотлар реестри.

Крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия фақат чет эл юридик шахсларига, номуайян муддатга берилади.

Лицензиялар электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади, лицензияловчи орган раҳбарининг, у бўлмаган тақдирда унинг ўринбосарининг рақамли имзоси билан тасдиқланади, лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва лицензиат сўровига кўра қоғоз шаклда берилади.

Қоғоз шаклда лицензия берилган тақдирда, улар белгиланган шаклдаги махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади.

Лицензия берганлик учун лицензияловчи орган томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

5398
0