• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 18 января 2019

Чилонзор туманида 72 ёшли пенсионер тириклайин ёниб кетди

Бугун, 18 январь куни Чилонзор тумани “Нафосат” маҳалласидаги пенсионернинг уйида ёнғин содир бўлди.

3796
0
ИИВ ДЁХБ

ИИВ ДЁХБнинг хабарига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига ёнғин ҳақида хабар келиб тушган.

2та ёнғин ўчириш экипажлари Чилонзор тумани “Нафосат” маҳалласига 01:47да етиб боришган. 6 дақиқадан кейин ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғин жойида уй эгаси 1946 йилда туғилган А.И.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Ёнғин натижасида уйнинг 5 кв.метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

3796
0