• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 декабря 2018

Хусусий ташкилотларга қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилди

Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. 

3709
0
Иллюстрация

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм каналида хабар берилмоқда.

Ҳужжат 2019 йил 1 январдан кучга киради.

“Йўл харитаси”да жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қуйидагича тадбирларнинг амалга оширилиши белгиланган:

- қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни янада такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш, хусусан, нодавлат ташкилотларга хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш фаолиятига ва хизматлар кўрсатишга рухсат бериш;

- ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ходимлари учун мобиль видеокамералар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг электрон тизими пленшетларини харид қилиш;

- алкоголдан ўткир мастлик ҳолатида бўлиб, ўзининг ҳаракатлари билан ҳуқуқ-тартиботга хавф туғдирувчи шахсларни вақтинча изоляциялаш ва реабилитация қилиш учун ҳар бир туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш муассасаларида алоҳида хоналар (ҳушёрхона) ажратиш.

3709
0