Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида алкоголь маҳсулотларининг янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларини тасдиқлаш қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 январидан ишлаб чиқарувчилар учун 1 литр винонинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 8000 сўм (ҳозирда 6500 сўм, +23 фоиз), энг кам чакана нархи эса 9600 сўм (ҳозирда 7800 сўм, +23 фоиз) этиб белгиланади.
Ароқ ва ўткир алкоголь маҳсулотлари учун улгуржи-сотиш нархи 19 400 сўм (ҳозирда 16 000 сўм, +21,2%), чакана нархи эса 23 200 сўмни (ҳозирда 19 200, +20,8%) ташкил қилади.
Коньякнинг энг кам чакана нархи 31 фоизга ўсиб, 34 600 сўм, улгуржи-сотиш нархи эса 29 000 сўмни (ҳозирда 22 000, +31,8%) ташкил этади.
Қарор лойиҳасининг муҳокамаси жорий йилнинг 27 декабрь санасига қадар давом этади.