Мазкур қарор савдо-иқтисодий ва сайёҳлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун қабул қилинган, дея хабар бермоқда Туркистон вилояти акимияти матбуот хизмати.
Таъкидлаш жоиз, ушбу қатнов Қозоғистоннинг «Бакдаулет Сервис» ва Ўзбекистоннинг «Ўзавтотранс» агентлиги томонидан амалга оширилади. Йўналишнинг умумий узунлиги 335 километр бўлиб, вақти 6 соат ва 40 дақиқадан иборат. Ҳар куни икки йўналишдаги 2та автобус қатнайди. Туркистон шаҳридан ("Алтын Орда" автовокзалидан) чиқиш вақтлари 07:00 ва 17:00, Тошкентдан эса (“Тошкент” автовокзалидан) 08:00 ва 18:00 (Остона вақти билан).
Техник тўхташ 30 дақиқа бўлади. Йўл ҳақи 2000 тенге яъни 50 000 сўмдан иборат.