• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 5 декабря 2018

Божхоначилар 822 кг. пиротехника воситаларининг олиб кирилишига чек қўйишди

“Келес” темир йўл чегара-божхоначилари томонидан 16 минг дона пиротехника воситалари мусодара қилинди.

4979
0
ЎзР ДБҚ

Давлат божхона қўмитасининг хабарига кўра, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара-божхона постида Давлат хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ходимлари билан ҳамкорликда республикамизга қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонларини божхона кўригидан ўтказиш давомида йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний олиб кирилишини тўхтатган.

Тезкор тадбир давомида вагонларга йўл-юк кузатув ҳужжатларида умуман қайд этилмаган 822 кг. оғирликдаги пиротехника воситалари ортилганлиги маълум бўлган. Гўёки эгасиз тарзида олиб киришга уринилган 6 номдаги 16 минг 448 дона пиротхеника воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 164 млн. сўмдан ошмоқда.

Бундан ташқари ушбу вагонда 13 номдаги 1300 донадан ортиқ сифати кафолатланмаган дори-дармонлар ҳамда 15 номдаги 497 дона парфюмерия воситалари ҳам ноқонуний равишда олиб кирилаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.

4979
0