Ўзбекистон Республикасида 10 декабрь Қишлоқ хўжалик ходимлари куни сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.
Гулистон шаҳри ҳокимлиги қаршисидаги "Юрт байроғи" майдонида ғалладан мўл ҳосил етиштиштиришга азму қарор қилган Боёвут ва Гулистон туманалари фермерлари ўз аҳдларига, шон-шавкатларига содиқлигини ифодалаб, юрт тараққиётига беқиёс ҳисса қўшишни, нопок ишларга қўл урмасликни эзгу ният қилиб, қасамёд қабул қилдилар.
Шундай ғаллакор фермерларнинг қасамёд қабул қилишига бағишланган тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ўзгача кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг вакиллари иштирок этдилар.