Жорий йилнинг 15 ноябрь куни “ЗИЛ-130” юк автомашинаси “Тошкент-Термиз” йўлида “Исузу” юк автомашинаси билан тўқнашиб, бетон тўсиққа бориб урилган.
Тўқнашув оқибатида юк автомашинасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ёнғин ўчириш вақтида “ЗИЛ-130” салонидан Осиё миллатига мансуб, 25-30 ёшлардаги номаълум эркак кишининг куйган ҳолатдаги жасади топилган. Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган.
Унинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилгани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.