• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 ноября 2018

ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов ўзбекистонлик талабалар билан учрашди

Шарқшунослик институтида ШҲТ бош котиби билан учрашув ўтказилди.

4236
0

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда сиёсий фанлар доктори, профессор Р.Алимов ТДШИ талабалари ва профессор-ўқитувчиларига “Замонавий дунёда ШҲТ” мавзусида маъруза қилди.

Бундан ташқари, ШҲТнинг фаолияти, юзага келиш тарихи, ривожланиш истиқболлари, ташкилотга аъзо мамлакат олдида турган вазифалар, ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳақида гапириб ўтди.

Маълумот учун, 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга бугунги кунда 8 та мамлакат аъзо бўлиб, 4 мамлакат кузатувчи, 6 мамлакат эса мулоқот бўйича ҳамкор мақомига эгадир.

Р.Алимовнинг фикрларига кўра Шанхай ҳамкорлик ташкилоти минг йилликлар чорраҳасида пайдо бўлди ва ривожланиб келмоқда. Ташкилотга асос солинганига эндигина 17 йил бўлганига қарамасдан, шу кунга қадар ҳамкорликни ривожлантириш борасида кўплаб натижаларга эришилди. Бугунги кунда дунёда 89 та минтақавий ташкилотлар мавжуд бўлса, ШҲТ ўз миқёси, шакли-шамойили ва моҳиятига кўра ягона, ўзига хос ташкилот сифатида эътироф этилмоқда. Бугунги кунда ШҲТ доирасида бир қатор муҳим масалалар бўйича қарорларнинг қабул қилиниши аъзо давлатлар ўртасида ўзаро якдиллик мавжудлигига ишора қилади.

Ўзбекистон Республикаси ШҲТнинг таъсисчи давлатларидан бири бўлиб, мамлакатимиз ташкилот доирасида минтақавий барқарорликни сақлаш, иқтисодий ҳамкорлик, барқарор иқтисодий ўсиш, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратиб келмоқда.

Р.Алимов Ўзбекистоннинг ташкилот доирасидаги фаолияти ҳақида фикр билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ доирасида илгари сураётган ташаббусларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистон турли масалаларни қамраб олувчи 43 та амалий ташаббуслар билан чиққанини эътироф этди.

Бугунги кунда ташкилот олдида халқаро, минтақавий хавфсизлик, барқарор иқтисодий ривожланиш, ШҲТ аъзолари бўлган барча давлатлар гуманитар ривожланишига бўлган замонавий таҳдидларга муносиб жавоб тайёрлаш, терроризм, экстремизм, айирмачиликка қарши биргаликда курашишни кучайтириш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш каби масалалар турибди.

Р.Алимовнинг маърузаси якунида талабалар билан қизғин савол-жавоблар ўтказилди.

4236
0