• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 26 октября 2018

Наманганда оммавий заҳарланиш

Наманган вилояти Чуст туманида фуқаролар оммавий заҳарланиш натижасида туман шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда  “Халқ сўзи“ нашри маълум қилди.

4862
0
UzNews.uz

Маълумотларга кўра, Чуст бозори яқинидаги тамаддихоналардан бирида 21 окятбрь куни овқатланган тахминан 30га яқин одамлар соғлиғидан шикоят қилиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, одамлар гўштдан тайёрланган кабоб истеъмол қилгач, шифохонага мурожаат қилган.

Уларнинг олти нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани айтилмоқда. Қолган беморларга биринчи ёрдам кўрсатилган ва уй шароитида муолажани давом эттириш учун жавоб бериб юборилган.

“Халқ сўзи“ газетаси Санитария-эпидемиология назоратининг Чуст тумани маркази раҳбари билан мазкур масала юзасидан боғланди. Аммо ташкилот раҳбари ишхонасида йўқлиги баҳонасида билан маълумот беришни истамади.

4862
0