• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 20 октября 2018

Газ, свет ва бензин нархи ошиши режалаштирилмоқда

16 ноябрдан ёқилғи, электр энергияси ва газ нархини ошириш тўғрисида ВМ қарори муҳокамага қўйилди.

7363
0
UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳаси ёқилғи энергетика ресурсларининг халқаро нархлари ўсиб бораётганини инобатга олиб, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Тарифлар ва нархлар ўзгариши графиги тасдиқланади.

Унга кўра табиий газнинг тарифи (ҚҚС билан, 1 куб метрга):

16.11.2018дан — 320 сўм;

01.06.2019дан — 350 сўм;

Ҳисоблаш асбоблари бўлмаганда аҳоли учун:

- овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун:

16.11.2018дан — 553 сўм;

01.06.2019дан — 605 сўм;

- иситиш тизими учун:

16.11.2018дан — 320 сўм;

01.06.2019дан — 350 сўм;

Тадбиркорлик субъектларига (08.11.2017 йилдаги ПҚ-3379 қарорга асосан):

16.11.2018дан — 1000 сўм;

01.06.2019дан — 1000 сўм;

Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари учун:

16.11.2018дан — 800 сўм;

01.06.2019дан — номаълум;

Энергиядан тежовчи технологияларни жорий этган пишиқ ғишт, асфальт, цемент ишлаб чиқарувчиларга:

16.11.2018дан — 600 сўм;

01.06.2019дан — 650 сўм;

Шунингдек, аҳоли томонида табиий газ истеъмолининг базавий нормаси ўрнатилиши таклиф қилинмоқда. Бунда:

Электр энергиясининг нархи (ҚҚС билан, 1 кВт*соат учун)

I ва II гуруҳдаги истеъмолчилар учун:

16.11.2018дан — 331 сўм;

01.06.2019дан — 370 сўм;

III гуруҳдаги истеъмолчилар учун

16.11.2018дан — 250 сўм;

01.06.2019дан — 280 сўм;

Электр плитали кўп квартирали уйлардаги аҳоли III гуруҳ истеъмолчилари тўлайдиган тарифнинг 50 фоизини тўлайди.

IV гуруҳдаги истеъмолчилар учун:

16.11.2018дан — 350 сўм;

01.06.2019дан — 392 сўм;

Тадбиркорлар учун (08.11.2017 йилдаги ПҚ-3379 қарорга асосан):

16.11.2018дан — 365 сўм;

01.06.2019дан — 409 сўм;

Автобензин ва дизел ёқилғиси учун 16 ноябрдан бошлаб қуйидаги чакана нархлар ўрнатилади:

Аи80 — 4000 сўм;

Аи91 — 4500 сўм;

Дизел ёқилғиси — 4800 сўм;

ЭКО дизел ёқилғиси — 4900 сўм;

7363
0