• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 октября 2018

GM Uzbekistan фаолиятидаги камчиликлар сабаб яна бир автосалон билан ҳамкорликни тўхтатди

Ўтказилган мониторинг вақтида автосалон фаолиятида коррупция ҳолати кузатилган.

5289
0
GM Uzbekistan

«Ўзавтосаноат» АЖ мониторинг вақтида аниқланган қоидабузарликлар оқибатида GM Uzbekistan АЖ «Ҳумо Автосавдо» МЧЖ билан дилерлик келишувини бекор қилинишини маълум қилди.

Келишувнинг бекор қилинишига GM Uzbekistan автомобиллари савдосида шаффофлик бўлмаганлиги, компания томонидан эълон қилинган акцияларининг муносиб ташкил қилинмаганлиги, автосалон томонидан келишув шартларининг доимий равишда бузиб келинганлиги, автосалон фаолиятидаги коррупция, автомобилларни етказиб беришда сунъий бронлаш ҳолатлари, харидорларга мавжуд автомобиллар хусусида нотўғри маълумотлар тақдим этилганлик, расмийлаштиришда амалга оширилган қонунбузарлик каби ҳолатлар сабаб бўлган.

Шунингдек, автосалон тозалик ва гигиена талабларига риоя қилмаганлиги мижозларнинг қулай шароитларда автомобиль харид қилишига тўсқинлик қилганлиги ҳам айтиб ўтилган.

5289
0