• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 октября 2018

Хива шаҳар ҳокимининг ўринборсари пора билан ушланди

Тадбиркордан 2000 доллар талаб қилган ҳоким ўринбосари пора олаётганда қўлга олинди.

6894
0
Иллюстрация

Хива шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжаликлари масалалари бўйича ўринбосари О.Ш. фуқаро А.З.га “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш, қайта ишлаш цехи ва омборхонаси” қурилиши учун 1 000 метр квадрат ер участкаси ажратилишида ёрдам берганлиги учун 2 000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилаётганлиги тўғрисидаги мурожаат асосида 2018 йил 6 октябрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупцияга қарши курашиш бўлими ва прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хива шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида ҳоким ўринбосари О.Ш. Ер тузиш ва қўчмас мулк кадастри Хива шаҳар бўлими мутахассиси орқали 2 000 АҚШ долларини пора тариқасида олаётганида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган О.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ўзи эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

6894
0