• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 октября 2018

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Юнусобод тумани ҳокимига айланди

Раҳмонбек Усмонов Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланди.

4886
0
UzReport

Бугун, 3 октябрь куни Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда ташкилий масала кўрилиб, 2018 йилнинг апрель ойидан буён Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот учун, Раҳмонбек Усмонов 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Агентликка ўтказилганига қадар Тошкент шаҳри ҳокими сифатида фаолият олиб борган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

1977–1982-йиллар — Тошкент автомобиль йўллари институти талабаси.

1982–1990-йиллар — 1-Автокорхона участка устаси, автоколонна бошлиғи, катта муҳандиси, тасарруф бўйича директор ўринбосари.

1990–1993-йиллар — «Ўзагроқурилиш» бирлашмасига қарашли «Агроқурилишмехсервис» ишлаб чиқариш информация бошқармаси бошлиғи, қурилишмехсервис директори, бош директор ўринбосари.

1993–1996-йиллар — 1-Автокорхона директори.

1996–1996-йиллар — «Тошшаҳарйўловчиавтотранс» бирлашмаси бошлиғи.

1996–2001-йиллар — «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари.

2001–2003-йиллар — Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари.

2003–2005-йиллар — Яккасарой тумани ҳокими.

2005–2011-йиллар — Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари.

2011–2012-йиллар — Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси.

2012–2018-йиллар — Тошкент шаҳар ҳокими.

4886
0