• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 1 октября 2018

5-синф ўқувчисига муштумзўрлик қилган мураббийга жиноят иши очилди

Хоразмда мураббийи қасддан уриб жароҳатлаган 11 ёшли ўқувчи шифохонага ётқизилди.

5072
0
UzNews.uz

Боғот туманидаги “Олимпиада миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати”нинг 5-синф синф ўқувчиси, 2007 йилда туғилган Х.Бобоназар 2018 йил 20 сентябрь куни тан жароҳати билан шифохонага ётқизилганидан сўнг, унинг отаси 22 сентябрь куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилади. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ хабар берди.

Ушбу мурожаат асосида олиб борилган суриштирув ишлари ва ўтказилган суд-тиббий хулосаси натижасида мактаб-интернатда спорт мураббийи бўлиб ишловчи, 1982 йилда туғилган Р.Ж. 11 ёшли Бобоназарни қасддан уриб тан жароҳати етказганлиги маълум бўлди. Ҳозирги кунда жароҳат олган Бобоназар шифохонада даволанмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан “муштумзўр мураббий”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

5072
0