• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 29 сентября 2018

"Galaxy bowling"даги ёнғин юзасидан маълумот берилди

ИИВ Makro марказида содир бўлган ёнғинда ускуна двигатели ёнганини таъкидлади.

5732
0
ИИВ

"Makro" савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан олинган хабарга кўра, соат 16:31да Тошкент шаҳар ИИББ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига, Миробод тумани, Нукус кўчаси 83-уйда жойлашган “Makro” савдо-кўнгилочар марказининг ертўласида жойлашган “Galaxy bowling” клубида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.

Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 17.20да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида боулинг клуби ускунасининг двигатели ва девор қопламаси 15 кв.м. майдонда ёнган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Жабрланганлар йўқлиги маълум қилинган.

5732
0